«Дилдан сухбат» Диёр газетасидан лавха… №34 (294) 22.08.2013/Давоми...

Танлов шартига биноан кушикни жонли ижрода куйлаб бериш керак эди. Углим хали ёш, овози у кадар сайкалланмаган. Рости, «Жонли ижрода куйлар олармикан», - деб бир оз хавотирландим. Буни карангки, Рузимухаммад кушикни шу кадар чиройли айтди-ки, узим хам хайрон колдим. Хайьат аьзолари бизни голиб деб топишганидан иккимиз хам бирдек хурсанд булдик.

- Купчилик сизни «Энг ибратли оила сохиби» деб билади. Бундай таьрифга эришиш осон кечмаган булса керак?
- «Ватан остонадан бошланади», - деб бежиз айтишмайди. Остона эса оила хисобланади. Санъаткор учун оила ва ижод мувазанатини бирдек ушлаб туриш жуда мухим. Агар оилангиз тинч-тотув булса, ижод кила оласиз. Ундаги келишмовчиликлар эса санъаткорнинг илдизига болта уради. Чунки санъаткор бошкаларга урнак булиши керак. Агар уз шахсиятингиз билан урнак була олмасангиз, айтаётган кушигингизнинг хам таьсир кучи камаяди. Шунинг учун хам алохида эьтибор бераман.

- Рашк хар бир инсонга хос хислат. Саньаткорсиз, мухлисларингизнинг аксариятини аёллар ташкил этади. Бунга аёлингизнинг муносабати кандай?
- Хакикаттан хам, рашк хар бир инсонга хос. Унинг меьёрий даражасини топа олмасангиз оила хотиржамлигини таьминлай олмайсиз. Аёлим Назира хам баьзан рашк меьёрини унутиб куяди. «Турмуш» курганимизга хам 20 йил булди. Нахотки, орадан шунча йил утса хам менга ишонмасанг», - деб койиб берсам: «Сизни яхши курганим учун рашк киламан-да», - деб кутулиб куяди. Рашкнинг булгани яхши, лекин меъер чегараларини унутиб куймасак бас.

- Купчилик узбек йигитлари ёрлари оналарига ёки опа-сингилларига ухшашини исташади.
- Жуда тугри. Халкимизда «Онасини куриб, кизини ол», - деган накл бор. Назира 10-синфни битиргандан кейин турмуш кургандик. Хали онасидаги барча фазилатларни узлаштира олмаган киз эди. Шунинг учун рузгор тебратиш, мехмон кутиш ва уй-рузгор ишларинихам бизнинг оилада урганди.

- Аёлингизга куядиган биринчи талабингиз?
- Саньаткор булганингиздан кейин таниш хам, нотаниш хам эшик кокиб келаверади. Уйингиз ва оила аъзоларингиз эса сизнинг юзингиз. Шунинг учун хамиша хонадон саранжом, оилангиз эса барчага бирдек хушмуомала булиши керак. Фарзандлар тарбиясида хам аёлнинг урни булакча. Купчилик фарзандлар отасига айтолмаган дардини аввал онасига айтади. Аёл билимли ва фаросатли булса, фарзандига тугри маслахат бера олади.

- Фарзандлар тарбиясига етарлича вакт ажратяпман, деб айтаоласизми?
- Фарзандларимнинг тарбияси ва келажаги хар нарсадан мухим. Хар бир ота-она учун фарзанд тарбияси биринчи уринда турсагина, оилада хотиржамлик булади. Агар бугун уларга етарлича вакт ажратолмасам, эртага «аттанг» деб колишим мумкин. Очигини айтсам, баъзида «Жуда каттиккул ота эмасмиканман?», - деб уйланиб коламан. Ишонасизми, угилларимни уртоклари билан уйнашга, ёки истирохат богига бориб хордик чикаришга хам вакт йук. Эрталаб дарс, тушдан сунг мусика тугарагига, кейин спорт машгулотлари. Баъзан уларга каттикуллик килиб нималарнидир такъкиклайман-у, кейин ичим ачийди.

- Факат ростини айтинг, ота-оналар мажлисига борасизми?
- Агар бирор хизмат сафарида булмасам, мажлисда албатта, иштирок этаман. Онаси эса хар бир мажлисга боради. Агар боролмасамда устозга кунгирок килиб хабарлашиб тураман.

- Баъзан инсон уз касбидан хам чарчайди. Бирорта бошка машгулот билан шугулланишни хохлаб колади…
- Хали мен уз касбимдан чарчамаганман (кулиб).

- Буш пайтларингизда, бирор машгулот билан шугалланасизми?
- Албатта, санъатдан ташкари жуда куп нарсларга кизикаман. Балик овлаш, куш ва баликлар бокиш, гуллар парваришлаш… Афсуски кейинги пайтларда булар билан шугалланишга вакт ажратолмаяпман. Купрок вактимни угилларим билан утказяпман.

- Негадир кизингиз хакида хеч гапирмаябсиз?
- (кулиб). Чунки кизимдан кунглим тук. Кизим Муслима 8 ешга тулади. Онасининг ёрдамчиси. Хали кичкина булишига карамай, овкат пиширишга ва тикиш-бичишга кизикади.

- Сизни жудаям эхтиёткор одам дейишади.
- Инсон доимо хамма нарсадан эхтиёткор булгани маъкул. Санъат эса эхтиёткорликни икки хисса купрок талаб этади. Халкни эътиборидаги одамман, уларнинг кунглини огритиб куйишдан, бирор номаъкул гап гапиришидан эхтиёт булшим керак.

- Сухбатимиз сунггида мухлисларга нималар деган булардингиз?
- Юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги баркарор булсин. «Обод турмуш йили» да хар биримизга бахт ва омад кулиб боксин. Фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни Мустакиллигимизнинг 22 йиллиги билан табриклайман.
Анвар сухбатлашди. «Дилдан сухбат» Диёр газетасидан лавха… №34 (294) 22.08.2013)
© Sobirjon Mo'minov • www.sobirjon.com • Barcha huquqlar himoyalangan. Hamkorlik va sayt bo'yicha fikrlar e-mailga.
Яндекс.Метрика