БИОГРАФИЯ

Узбекистонда хизмат курсатган артист Собиржон Муминов.
Собиржон Муминов санъаткорлар оиласида тугилган. Отаси Одилжон Муминов куп йиллар давомида театрда, мусика мактабларида доира ва кушикчиликдан сабок берган. Онаси Шарофатхон Муминова уй бекаси эдилар. Оилада 5 угил ва 4 киз войага етишган. Угиллари бешаласи хам санъат сохасида узига хос урин тутади. Кизлар уй бекалари.

Собиржон Муминов дастлаб мактабда укиш билан бирга, мусика мактабларида скрипка созида тахсил олган. Мактабдаги ва мусика мактабдаги тадбирлар, курик-танловлар Собиржон Муминовнинг кушикларисиз утмади. У бир нечта фестиваллар ва курик-танловлар голиби булган. Унинг кушикчиликка яъни хонандаликка булган кучли кизикиши мактабда ва мусика мактабларида укиётганидаёк катта сахнага чорлади. Мусика мактабни тамомлагач, мусика билим юртида вокал факультетида укий бошлади ва укиш билан бирга хозирда Бобур номли театрда яккахон хонандалик лавозимида ишлай бошлади. Бир канча яккахон концертлари билан гастроль сафарларида булиб, мухлислар кунглидан жой ола бошлади. 1988 йили А. Кодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият институтига укишга кирди. Маданият олийгохида укиш билан бирга М. Корёкубов номидаги Тошкент Давлат филармониясида ишлай бошлади. Собиржон Муминов тинимсиз изланиб янги-янги кушиклар яратиб, радио ва телевидения олтин фондига бир канча кушиклар такдим этди. Бир канча яккахон концерт дастурлари намойиш этиб, мухлислар хукмига хавола этди. 1993 йили «Анор», 1994 йили «Садо» телевизион конкурслари мутлок голиби булди. 1998 йили «Оила» йилнинг энг машхур артист унвонига сазовор булди. Узбекистон Республикасининг барча вилоятлари, кушни давлатлардан Киргизстон, Козогистон, Тожикистон, Туркманистон, ва чет эллардан Туркия, Эрон, Хитой, Малайзия, АКШ ва барча Европа давлатларида  узининг камтарона санъати билан гастроль концерт сафарларида булиб, узбек миллий санъатини чет элларда кулидан келганча таргиб килишга уз хиссасини кушиб келмокда. Барча давлат тадбирларида «Навруз», «Мустакиллик», «8 март», «Конституция куни», «Ватан химоячилар куни» тадбирларида фаол иштирок этиб келмокда. 2013 йил «Ягонасан, мукаддас Ватан» курик-танловининг Республика боскичида 1-даражали диплом билан такдирланди. Собиржон Муминов оилали, 3 угил, 1 кизнинг отасидир.
© Sobirjon Mo'minov • www.sobirjon.com • Barcha huquqlar himoyalangan. Hamkorlik va sayt bo'yicha fikrlar e-mailga.
Яндекс.Метрика